16–18 июнь кунлари Остонада иккинчи Марказий Осиё–Хитой саммити бўлиб ўтди. Минтақанинг беш давлати раҳбари Хитой билан ўзаро савдо алоқаларини янада кенгайтиришни кўзда тутувчи ўнлаб шартнома ва "абадий дўстлик" битими имзолади.
13 июнь куни Исроил Эроннинг қатор ядровий ва ҳарбий объектларига ҳужум қилди. "Қўзғалaётган шер операцияси" натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси бош қўмондони, Қуролли кучлар Бош штаби раиси¸ Ҳаво мудофааси раҳбари¸ шунингдек, ядро физикаси бўйича олти етакчи олим ўлдирилди.
10 июнь куни Шавкат Мирзиëев Тошкент халқаро инвестиция форуми очилишида нутқ сўзлади. Форум иштирокчиларининг Озодликка айтишича¸ Мирзиëев нутқидан сўнг бошланган ялпи мажлисни АҚШ ва айрим европалик меҳмонлар тарк этган. Улар Путин вакилининг форумда сўзга чиқишига шундай норозилик билдирган.
Давомини ўқинг